Falaq surasi yodlash , Falaq surasi tafsiri , Falaq sursi fazilatlari
ZIKRULLOH TV ZIKRULLOH TV
536K subscribers
560,253 views
7.3K

 Published On Jul 15, 2022

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

“Фалақ сураси”

1. (Эй Муҳаммад!) Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман бутун оламлар Парвардигорига. 2. Яратган нарсалари ёвузлигидан. 3. Зулматга чўмган тун ёвузлигидан. 4. Тугунчаларга дам солувчи аёллар ёвузлигидан. 5. Ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан.

Бу сура ва ундан кейинги сураларнинг фазилати борасида Пайғамбар алайҳиссаломдан кўплаб ҳадислар ворид бўлган. “Фалақ” ва “Нас” суралари икки паноҳ сўралувчи суралар деб номланган. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом: “Бу кеча мисли бўлмаган оятлар, яъни “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббинНас” суралари нозил бўлганидан хабаринг борми?”, дедилар[1].

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом: “Ўқи, эй Жобир”, дедилар. “Ота онам сизга фидо бўлсин нимани ўқай?”, дедим. Ул зот: ““Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббинНас” сураларини ўқи”, дедилар. “У иккисини ўқидим”, шунда Пайғамбар алайҳисслом: “Бу иккисини ўқиб юришни лозим тут. Сен ҳаргиз (фазилатда) бу иккисига ўхшаганини ўқимайсан (учратмайсан)”, дедилар[2].

Ояти карима “қул”[3] деб буйруқ феъли билан бошланишининг ҳикмати шуки, Пайғамбар алайҳиссалом бу оятларнинг матнларини қандай нозил қилинган бўлса, худди шундай ўқишга буюрилганларидир. Бу эса Қуръони Карим ҳар битта ҳарфи, ҳаракати[4], матни ва тартиби билан Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинганини ифодалайди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

3. (Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ! 4. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) нозил қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир. (“Нажм” сураси, 3-4-оятлар).

“Фалақ” сўзи “Ёрилиш”, “кесилиш” ва “парчаланиш” каби маъноларда келади. Ояти каримадаги “фалақ” сўзини тафсир уламолари “бутун борлиқ” деб тафсир қилишган. Бундан кўринадики, бутун борлиқ - ёрилиш маъносига тўғри келмоқда. Чунки борлиқ ва ундаги барча махлуқотлар ёрилиш туфайли пайдо бўлади. Мисол учун тонгни олайлик, у тундан ёрилиб чиқади. Демак тонг фалақдир. Ёмғир осмондан ёрилиб тушади. Ёмғир ҳам фалақдир. Ўсимликлар ердан ёриб чиқади. Улар ҳам фалақдир. Куртаклар дарахт шоҳларидан ёриб чиқади, у ҳам фалақ ҳисобланади. Гул куртакдан ёриб чиқади. Демак гул ҳам фалақдир. Мева гулдан ёриб чиқади, у ҳам фалақ саналади. Фарзанд онадан ёриб чиқади. Демак бола ҳам фалақдир. Йўқликдан борлиққа пайдо бўлган ҳар бир кўзга кўринган ва кўринмаган, ҳис қилинадиган ва ҳис қилиб бўлмайдиган нарсаларнинг ҳаммаси мана шу ёрилиш сабабли пайдо бўлади.

“Фалақ” сурасида Аллоҳ таоло ила яратган барча нарсаларининг ёмонлигидан паноҳ сўрашга ундалаётган бўлса, “Нас” сурасида эса шайтон васвасасининг ёмонлигидан паноҳ сўрашга ундов бордир. Инсон ҳаёти давомида даф қилишга қудрати етмайдиган турли ҳодисалар, табиий офтлар ва касалликлардан сақланмоқчи бўлса, “Фалақ” сураси ила, турли инсонлар тарафидан етадиган хавф-хатарли ҳодисалардан сақланмоқчи бўлса, “Нас” сураси ила паноҳ сўрасин.

Аллоҳ таоло ила паноҳ сўрашнинг маъноси шуки, Аллоҳ таолодан бошпана излаш, Ул Зотдан ҳимоя сўраш, ёрдам сўраш, нажот сўраш ва тинчлик, хотиржамлик сўрашдир. Шундай экан, мўмин киши ҳар қандай ёмонликдан сақланмоқчи бўлса, фақатгина Аллоҳ таоло ила паноҳ сўрасин, фақатгина Ул Зотдан умид қилсин. Инсонни қўрқитиб турган ҳар қандай нарса Аллоҳ таолонинг измида эканини унутмасин! Зеро, борлиқни яратган Зотгина паноҳ тиланишга ҳақлидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир. У барча нарсага вакил (ҳомий)дир. (“Зумар” сураси, 62-оят).

Ўрмаловчи (жонивор) борки, унинг инон-ихтиёри (тасарруфи) Унинг қўлидадир. (“Ҳуд” сураси, 56-оят).

Қайси бир инсон Аллоҳ таолодан бошқа ила, яъни ўзининг куч-қуввати, шон-шуҳрати ёки бирор мансабдор шахс ила ёки молу дунёси ила паноҳ тиласа ва шу нарсалар барча ташвишни даф этади деб эътиқод қилса, Аллоҳ таолога ширк келтирган бўлади.

show more

Share/Embed