Келинлик уйимга киритишмаяпти, киришга ҳаққим борми?
Legalteam_uz Legalteam_uz
7.51K subscribers
25,801 views
840

 Published On Premiered Mar 25, 2023

Савол: Келинлик уйимдан ҳар хил низолар сабаб чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Қайтиб борган эдим киргизишмади. 2 нафар фарзандим бор яшашга ҳаққим борми?

Жавоб: Ҳа, бундай ҳуқуқингиз бор.
Агар Сизни ва фарзандларингизни келин бўлиб тушган уй-жойга унинг мулкдорлари киритишдан бош тортишса, мазкур уй-жой жойлашган ҳудуддаги Фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, Сиз ушбу уй-жойнинг умумий хоналаридан (ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонаси ва ҳ.к.) фойдаланиш тартибини белгилашни ҳам суддан сўрашингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаси биринчи қисми:
32-модда. Мулкдор оила аъзоларининг, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.
Ҳавола: https://lex.uz/docs/106136

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни:
19-модда. Боланинг турар жойга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари
Ҳар бир бола турар жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Турар жой мулкдорининг ёки турар жойни ижарага олувчининг оила аъзолари бўлган болалар улар қаерда бўлишларидан қатъи назар, турар жой мулкдори ёки турар жойни ижарага олувчиси эгаллаб турган турар жойга нисбатан ҳуқуққа эга бўлади.
Тарбия, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларда, қариндошлари, васийлари ёки ҳомийлари қарамоғида бўлган етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланган боланинг мулкида ёки фойдаланишида бўлган турар жойни ўзга шахсга ўтказиш учун васийлик ёки ҳомийлик органининг розилиги талаб қилинади.
Ҳавола: https://lex.uz/acts/1297315

Сизга қўлланма (шпаргалка):
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.09.2001 йилдаги 22-сонли қарори:
УЙ-ЖОЙ НИЗОЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА
Ҳавола: https://lex.uz/uz/docs/1452371

Саволларга адвокат Нурматов Аъзам жавоб бермоқда.
Сиз ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича қуйидаги ҳавола ва телеграм бот орқали бемалол мурожаат қилишингиз мумкин:
Telegram-bot: https://t.me/Legalteam_uz_bot
Э-почта: [email protected]

Бизнинг каналлар:
Instagram:   / legalteam_uz  
Telegram: https://t.me/legalteamuz
Facebook:   / legalteamuz  
TikTok:   / advokat_nurmatov  

show more

Share/Embed