Сўзларингизни ширин қилинг!
Dilrabo Isroilova Dilrabo Isroilova
191K subscribers
27,829 views
897

 Published On Jun 18, 2023

Ҳаётимизни ағдар-тўнтар қилиб юбораётган биринчи факт бу – аччиқ тилдир. Аччиқ тил нима? Бу биз сўкиниб гапирганимизда ёки бўлмасам ғийбат қилганимизда, тилимиздан ўша аччиқ сўзлар чиқганида, қарғаганимизда, ғийбат қилиб, қоралаб мана шу ҳолатларнинг ҳаммаси аччиқ тил. Ҳаттоки оддий сўзлар билан хунук гапларни гапиришимиз ҳам аччиқ тилдир.

Айнан биз аччиқ сўзларни сўзлаётган пайтимизда, бу бизни негатив фикрларга олиб келади. Негатив фикрларнинг кўпайишт эса, қўрқувларни кўпайтириб юборади. Қўрқув пулга, қўрқув соғлиқга, қўрқув муносабатларга халақит беришни бошлайди.

Сиз қачонки буларни тарк этмоқчи бўлсангиз, ҳаётингизни йўлга қўймоқчи бўлсангиз авваламбор тилингизни ширин қилинг. Ширин сўзларни гапиринг. Яхши сўзлар билан инсонларни хурсанд қилишни бошланг. Энг асосийи тилингизни ширин қилинг. Шундагина сизни фикрларингиз позитивга айланишни бошлайди. Қўрқувларингиз эса ўз-ўзидан кетишни бошлайди. Қўрқув йўқми сиз бой-бадавлатсиз, қўрқув йўқми муносабатлар яхши, қўрқув йўқми сиз ўзингизни соғлом ва тетик қувватга тўла ҳис қилишни бошлайсиз. Бунинг ҳаммаси сизни аччиқ тилингиздан келиб чиқади.

show more

Share/Embed