ПАЙҒАМБАРИМИЗ ВАФОТ ЭТГАНЛАРИДА, У ЗОТ ЮВИЛГАН СУВ ҚАЕРГА КEТГАН? КЎРИНГ, ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ!
Muslima Soliha Muslima Soliha
2.23M subscribers
249,197 views
4.6K

 Published On Jul 3, 2021

- MUSLIMA SOLIHA -
Росуллоҳ сизни соғиндик!

Юнус ЭМРО
ИШҚИНГ ИЛА ОШИҚЛАР…

Ишқинг ила ошиқлар
Ёнсин, ё Расулуллоҳ!
Ичиб ишқинг шаробин 
Қонсин, ё Расулуллоҳ!

Сени севган ҳар киши 
Берар йўлингда бошин.
Икки жаҳон қуёши 
Сенсан, ё Расулуллоҳ!

Сени севади Субҳон,
Бўлдинг муслимга султон.
Жоним йўлингда қурбон 
Бўлсин, ё Расуллоҳ!

Фидо Юнуснинг жони,
Нур қоплади жаҳонни…
Оламларнинг султони 
Сенсан, ё Расулуллоҳ!

ЖОНИМ ҚУРБОН БЎЛСИН СЕНИНГ ЙЎЛИНГГА…

Жоним қурбон бўлсин сенинг йўлингга,
Исми гўзал, ўзи гўзал Муҳаммад!
Кел, шафоат айла камтар қулингга,
Исми гўзал, ўзи гўзал Муҳаммад!

Мўмин бўлганларнинг кўпдир жафоси,
Охиратда бўлар завқу сафоси.
Ўн саккиз минг олам Мустафоси,
Исми гўзал, ўзи гўзал Муҳаммад!

Етти қат осмонни сайрон айлаган,
Курсининг устинда жавлон айлаган,
Меърожда умматин Ҳақдан тилаган,
Исми гўзал, ўзи гўзал Муҳаммад!

Юнус найлар икки жаҳонни сенсиз,
Сен ҳақ Пайғамбарсен шаксиз, шубҳасиз!
Сени билмаганлар кетар иймонсиз,
Исми гўзал, ўзи гўзал Муҳаммад!

Карим БАҲРИЕВ таржималари

* * * * *
Росуллоҳ сизни соғиндик!

Умматим деб жон берган
Қиёмат олдидан келган
Аллоҳ ҳабибим деган
Росуллоҳ сизни соғиндим.

Буюк қуръон соҳиби
Инсонларни обиди
Эй роббимнинг элчиси
Росуллоҳ сизни соғиндим

Тушда кўришни кўзлаб,
Роббимдан сўраб бўзлаб
Чиқдим изингиз излаб
Росуллоҳ сизни соғиндим !

Ҳар бир ишда эргашиб
Савоб олиб, сирлашиб
Барча мўмин бирлашиб
Росуллоҳ сизни соғиндик!

show more

Share/Embed